1

Президент мактаб дарсликларини бепул ижарага бериш юзасидан топшириқ берди

ЖАМИЯТ 05.09.2022, 18:23
Президент мактаб дарсликларини бепул ижарага бериш юзасидан топшириқ берди

Халқ таълими вазирлиги томонидан эълон қилинган 2022/2023 ўқув йилига мактаб дарсликлари тўплами учун ижара тўлови миқдори кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан кескин танқидга учради.

Депутат Расул Кушербаев мактабларда дарслик китобларни пуллик ижарага беришни Конституцияга зид, деб ҳисоблади.  

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди.  Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

"Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди", – дейилади Ш.Асадов хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1