1

Гулнора Каримова бошчилигидаги жиноий гуруҳнинг Швейцариядан ташқари яна қайси давлатларда жиноий активлари борлиги маълум қилинди

ЖАМИЯТ 13.09.2022, 13:05
Теглар: Швейцария, Гулнора Каримова
Гулнора Каримова бошчилигидаги жиноий гуруҳнинг Швейцариядан ташқари яна қайси давлатларда жиноий активлари борлиги маълум қилинди

Адлия вазирлигида бўлиб ўтган Г.Каримовага илгари тегишли бўлган активларни қайтаришга қаратилган Реституцияга оид битим бўйича матбуот анжуманида қайд этилишича, Швейцарияда жойлашган активлардан ташқари, Гулнора Каримова ва у бошчилигидаги уюшган гуруҳнинг бошқа хорижий давлатлардан ҳам жиноий активларини қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда "darakchi.uz" мухбири хабар бермоқда

Жумладан:

Франция Республикасидан 2020 ва 2021 йилларда тақрибан жиноий уюшган гуруҳ аъзоларига тегишли кўчмас мулкларни (Париж шаҳри яқинидаги 2 та қасрлар) сотилиши натижасида 20 миллион АҚШ долларига тенг пул маблағлари Ўзбекистонга қайтарилди.

Бельгия Қироллигида ҳам жиноий уюшган гуруҳга тегишли бўлган активлар жойлашган. Уларни қайтариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси мутасадди ташкилотлари ҳамда Бельгия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Маълумот учун, Бельгияда тергов жараёни тугамаганлиги сабабли (тергов сири), ушбу активлар ҳақида кўп маълумот ошкор қилиш имконияти мавжуд эмас.

Буюк Британияда Гулнора Каримова ва унинг шерикларига тегишли бўлган 10 миллион фунт стерлинг миқдоридаги маблағлар ва 3 та кўчмас мулкнинг тақдири Лондоннинг Олий судида кўриб чиқиш жараёнида.

Латвия Республикасида ҳам бир талай активлар мавжуд. Латвия суд органлари томонидан 2018 йили Ўзбекистон Республикасида чиқарилган ҳукмлар (Латвияда жойлашган активларни Ўзбекистон даромадига мусодара қилиш ҳақида) тан олинган.  

Активлар 15 миллион АҚШ долларига тенг маблағлар, 850 унцияга (26 кг.) тенг олтин сертификатлари ҳамда Рига шаҳрида жойлашган маданий-кўнгилочар мажмуадан ташкил топган. Бироқ афсуски, бу борадаги барча ишлар ҳам осонликча амалга ошаётганлиги йўқ. Масалан, Латвиядаги юқоридаги активларни қайтаришда мураккабликлар юзага келмоқда. Шунга қарамай, ушбу давлатдаги активларни қайтариш бўйича ишлар қатъий изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Россия Федерацияси. 2021 йил ноябрь ойида Москва шаҳрида жойлашган активларни (6 та хонадон) Ўзбекистон даромадига ўтказилиши ҳақида Москва шаҳар судининг қарори чиқарилган.

Ҳозирги пайтда ушбу кўчмас мулк объектларини Россия суд ижрочилари томонидан сотиш жараёни давом этмоқда. Сотиш натижасида келиб тушган пул маблағлари Ўзбекистон ва Россия фойдасига тенг улушларда бўлиниши Москва шаҳар судининг қарорида ўз аксини топган.

Шарҳлар

Гулнора Каримованинг жиноий активлари Швейцариядан Ўзбекистонга қайтарилади

16.08.2022, 17:43

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2022 йил 16 августда Берн шаҳрида (Швейцария) Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида “Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасидаги Швейцария Конфедерацияси...
Европанинг яна бир мамлакатида коронавируснинг бешинчи тўлқини бошланди

20.11.2021, 19:04

Швейцарияда коронавирус пандемиясининг бешинчи тўлқини бошланди. Бу ҳақда Interfax хабар берди.Қайд этилишича, мамлакатда касаллик янада авж олган. Охирги суткада 6017та янги коронавирус инфекцияси ҳолати аниқланган. Ортда қолган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1