1

Россиянинг айрим ҳудудларида сафарбарлик амалга оширилмоқда

ДУНЁ 22.09.2022, 20:01
Россиянинг айрим ҳудудларида сафарбарлик амалга оширилмоқда

Путин Россияда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганидан сўнг, мамлакат бўйлаб кенг норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.  Москвадаги намойишчиларнинг аксариятини аёллар ташкил этмоқда. Улар кеча тунда "Фарзандларимиз учун ҳаёт" дея ҳайқириб, Москва кўчаларини айланишди.

Шу жумладан, полиция иштирокчиларни ҳибсга олаётгани ҳақида хабар берилганди.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда айрим ҳудудларда сафарбарлик амалга оширилаётгани билан боғлиқ маълумотлар тарқалди.

 

Якутияда қисман сафарбарлик пайтида чақирилган аҳоли 205 минг рублдан олади.

Бу ҳақда пайшанба куни Якутия ҳукумати матбуот хизмати хабар берган.

"Сафарбарликка чақирилган барча фуқаролар шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларга тенглаштирилади, улар бир хил миқдорда - лавозими ва ҳарбий унвонига қараб 205 минг рублдан нафақа оладилар ", — дейилади хабарда.  

Аниқлик киритилишича, биринчи навбатда, қисман сафарбарлик чоғида муддатли ҳарбий хизматни яқинда ўтаган фуқаролар чақирилади – улар муддатли ҳарбий хизматни уч йилдан кўп бўлмаган муддатда ўтаб бўлган, ҳарбий рўйхатга олинган ва ҳарбий хизматни ўташ кўникмасига эга. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1