1

Қозоғистон чегарасида ҳарбий хизматдан қочган россияликлар қўлга олинди

ДУНЁ 26.09.2022, 15:43
Қозоғистон чегарасида ҳарбий хизматдан қочган россияликлар қўлга олинди

Қозоғистон чегарачилари уч нафар Россия фуқаросини қўлга олди, деб хабар бермоқда Миллий хавфсизлик қўмитаси. Унга кўра, улар қисман сафарбарликдан яшириниб, Қўстанай вилояти билан чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган. Қочоқлар Россия томонига топширилган.

“25 сентябрь куни Чегара хизматининг Қўстанай вилояти бўйича департаменти жойлашган ҳудудда Тобил департаментининг чегара отряди мавжуд назорат-ўтказиш пунктини четлаб ўтиб чегарани бузган уч нафар Россия Федерацияси фуқаросини қўлга олди. Қоидабузарлар ўз ҳаракатларини Россия ҳудудида амалга оширилаётган қисман сафарбарликдан қочиш истаги билан изоҳламоқда”, — дейилади хабарда.

21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин қисман сафарбарликни эълон қилгандан икки кундан сўнг Қозоғистон чегара хизмати мамлакатга кириб келаётган россияликлар сони ортгани ҳақида хабар берди.

22 сентябрь куни Қозоғистон парламенти сенати раиси расмийлар россияликларнинг киришига чек қўймаслигини, зарур ҳужжатлар бўлса, уларга яшаш учун рухсатнома берилишини айтган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1