"Дунё учун ҳам, ўзлари учун ҳам ҳеч нарса яхши эмас" Ўзбекистонликлар Россия-Украина уруши ҳақида гапирди

ЖАМИЯТ 27.09.2022, 01:38
"Дунё учун ҳам, ўзлари учун ҳам ҳеч нарса яхши эмас" Ўзбекистонликлар Россия-Украина уруши ҳақида гапирди

Мана бир неча кун, ой ва йилдирки Россия ва Украина ўртасидаги муросасизлик тугамайди.

Бир неча йиллар илгари мамлакатлар ўртасида юзага келган тушунмовчилик айни ноодатий рақамлар яъни 2022 йил остида кучая борди. Ачинарлиси, бу урушда на ғолиб ва на мағлуб бор. Унда нафс, ғурур ғолиб, мағлуб эса оддий аҳоли.

Хусусан, Россияда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Хўш, дунёни титратаётган бу совуқ уруш бўйича одамлар фикри қандай?

Darakchi.uz' мазкур масалага тўхталди.

Жараёнга киришарканмиз, турли миллат вакиллари — ўзбек, рус, инглиз, татар, тожиклар билан ҳам билан учрашиш, фикрларини билишга муваффақ бўлдик. Албатта уларнинг аксарияти тинчлик тарафдори. 

"Биз ақлга эга, ривожланган одамлармиз. Ҳаммасини ҳал этиш мумкин эди. Руслар, украинлар қандайдир "ён беришлар билан"вазиятни ўнглаши мумкин эди. Аммо гувоҳи бўлганингиз каби улар бу тарзда ҳаракатланмоқда. Дунё учун ҳам, ўзлари учун ҳам ҳеч нарса яхши эмас",— дейди рус миллатига мансуб бир фуқаро.

Бошқа бир респондентнинг сўзларига кўра, ҳозирда Россияда пул айланмаси билан боғлиқ катта муаммо бор.

"Қайсидир халқ, миллатни бўйсундиришга ҳаракат қилаётганларга, давлатларни эгишга интилаётганларга бутунлай қаршиман. 

Уруш бошланган пайтдаёқ ота-онаси Россияда бўлган дугонам улардан пул олиши керак бўлган. Шунда у менга Россия ва Украинада бўлаётган урушда  энг катта талофатни мен кўрдим деганди", — дейди у.

Тошкентнинг марказий кўчаларини бўлар эканмиз, у ерда саёхат қилиб юрганлар русларга кўзимиз тушди ва уларни ҳам суҳбатга тортдик.

Бироқ улар ҳам бу урушга қарши, бироқ сафарбарлик ҳақидаги саволимиз берилиши биланоқ уларнинг кўзи ёшга тўла бошлади.

Сўровнома қатнашчиларининг фикрича, Россия—Украина уруши бу катта "жумбоқ". Аслида улар йиллар аввал жуда иноқ бўлишган.

"Биласизми, илгари улар жуда аҳил бўлишган. Мисол учун отамнинг миллати татар. Онамнинг эса ярми рус, ярми украин. Ҳозир эса икки давлат ўртасида уруш бўлмоқда. Тасаввур қиляпсизми?".


Фикрлар турлича, аммо хулосани доимгидек ўзингиз чиқарасиз. Биз эса жараёнларни ёритишда давом этамиз.

Дилбар Абдунабиева.
Ойбек Шукуров.
Darakchi.uz' учун махсус.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1