1

Раҳбарлик қоидаларига риоя қилинмаслиги, хизмат этикасидан четга чиқиш ёхуд ер муносабатларидаги "нўноқлик"...

ЖАМИЯТ 27.09.2022, 21:59
Раҳбарлик қоидаларига риоя қилинмаслиги, хизмат этикасидан четга чиқиш ёхуд ер муносабатларидаги "нўноқлик"...

Айни вақтда Сардор Умурзоқов раислигида  ўтказилаётган йиғилишда қатор туман ҳокимлари лавозимидан озод этилди.

Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов буни маълум қилмоқда. 

Қайд этилишича, ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун Асака тумани ҳокими М.Алихонов ва Фарғона тумани ҳокими Ш.Муминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун Пахтаобод тумани ҳокими Э.Усмонов, Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев эгаллаб турган лавозимидан четлатилди.

Шу билан бирга, давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев ишдан бўшатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1