1

Кобулдаги таълим муассасасида содир этилган портлаш қурбонлари 43 кишига етди

ДУНЁ 03.10.2022, 17:33
Кобулдаги таълим муассасасида содир этилган портлаш қурбонлари 43 кишига етди

Кобулда таълим муассасасида содир бўлган портлаш қурбонлари сони 43 кишига, жароҳат олганлар эса 83 кишига етди. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси ижтимоий тармоқда ёзиб қолдирган.

Портлаш Даште Барчи туманидаги ҳазоралар яшайдиган ҳудуддаги «Кож» мактабида содир бўлганди. БМТ миссияси хабарида таъкидланишича, қурбонлар сони ҳали яна ортиши мумкин.

Ўз навбатида Ўзбекистон ТИВ ҳам Кобулдаги таълим марказида содир этилган портлашда асосан қизлар ҳалок бўлгани ҳақида баёнот берганди.

Шунингдек,  портлашда камида 20 нафар одам ҳалок бўлган бўлгани баён этилган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1