1

Будапештда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси очилади

ДУНЁ 04.10.2022, 23:02
Будапештда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси очилади

Бироз аввал Будапештдаги “Кармелита” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан тор ва кенг доирада икки томонлама музокара ўтказишгани ҳақида хабар бергандик.

Унда Қишлоқ хўжалиги, транспорт, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат, электротехника, сувни тежаш ва саноат соҳаларидаги кооперацияга янги кучли суръат бағишлаш юзасидан қатор келишувга эришилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича,  ҳукуматларга устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун тез фурсатда қўшма фонд тузиш топширилган.

Энг асосийси шуки, келгусида кўзланган режаларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида Будапештда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасини очиш юзасидан келишувга эришилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1