АсосийJinoyat

Чирчиқдаги корхонада юз берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

'Чирчиқдаги корхонада юз берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган корхонада юз берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати darakchi.uz'га маълум қилди.

Қайд этилишича, 4 октябрь куни Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Mеҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Maxam-Chirchiq» акциядорлик жамияти корхонаси ишлаб чиқариш цехининг синтез колоннасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Чирчиқдаги заводда содир бўлган портлаш бўйича бош вазир ўринбосари раҳбарлигида ҳукумат комиссияси тузилган.  

 Чирчиқ шаҳридаги шифохонада, портлаши оқибатида жароҳатланган ходимлар аҳволи маълум қилинганди.

    Бошқа янгиликлар