Сурхондарёда ҳамширани калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖАМИЯТ 24.10.2022, 13:30
Теглар: Сурхондарё, ҳамшира
Сурхондарёда ҳамширани калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Аввал хабар қилганимиздек, 18 октябрь куни соат 10:30 ларда Денов тумани Сил касалликлари шифохонаси бош ҳамшираси Д.И. ўзига таниш бўлган С.Қ. ҳамда С.Т. билан олдиндан зиддияти бўлганлиги сабабли ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида Д.I. ни уриб, унга "енгил" тан жароҳати етказилган.

Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, ҳамширани калтаклаётган аёл у билан жанжаллашган ҳамширанинг онаси бўлган. Ҳолатни жабрланган ҳамширанинг вояга етмаган қизи қўл телефонида тасвирга олиб турган.

Сурхондарё вилояти прокуратураси тақдим этган маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, 23 октябрь куни С.Қ. ва С.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б" банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

"Эртага нима бўлади, билмайман. Булар тинч қўйишармикин..." Сурхондарёлик мактаб директори яна қамаб қўйилгани айтилгач, вазир ўзи алоқага чиқди (видео)

04.08.2023, 11:17

Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда Сариосиёдаги 29-мактаб директори Умида Турсунова билан боғлиқ ҳолат кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.Унда директор аёл...
Сурхондарёлик 10 ёшли қиз Испанияда халқаро танловда олтин медални қўлга киритди

27.07.2023, 10:12

10 ёшли сурхондарёлик ўқувчи Испанияда бўлиб ўтган халқаро танловда барчани ҳайратга солиб, олтин медаль соҳибига айланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.  Маълум қилинишича, жорий...
Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Сурхондарёдаги газ "заправка"ларга чекловлар жорий этилди

12.12.2022, 10:11

Сурхондарё виялотидаги автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчаларига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1