Бир муддат аввал украиналик журналист ва блогер Гордон ўзининг "Димитрий Гордонникида меҳмонда" лойиҳасида исроиллик миллиардер Леонид Невзлин билан суҳбат уюштириб, унда Ўзбекистонни Украинага қарши Россияга ёрдам бераётгани ҳақида гапирганди.
Бу видео ижтимоий тармоқларда фурсат кутмай тарқалиб, муҳокамаларни келтириб чиқарди.
Шундан сўнг ушбу ҳолатга Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров муносабат билдириб, материал ассосиз экани қайд этгди.
Орадан бироз муддат вақт ўтиб ҳолатга Мудофаа вазирлиги муносабат билдириб, баъзи бир оммавий-ахборот воситаларида тарқатилаётган хабарларни қатъий инкор этганди.
"Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки Ўзбекистон ҳозирги кунга қадар ҳеч қачон Эрон томони билан ҳамкорликда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқармаганлиги ва ҳозирги кунда ҳам ишлаб чиқармаётганини маълум қилади", — дейилганди ўшанда баёнотда.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ТИВ ҳам муносабатини эълон қилди ва Ўзбекистон Эрон билан ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик қилмаслигини билдирди.
Украиналик журналист маълум муддат ўтиб Ўзбекистонда Эрон дронлари ишлаб чиқарилаётгани ҳақида айтганида хато қилганини тан олди.
У аслида Тожикистонни назарда тутганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзи эълон қилган видеода айтиб ўтади.
"Мен Ўзбекистонни эмас, Тожикистонни айтмоқчи эдим. Фақат тилимдан Ўзбекистон сўзи чиқиб кетди. Ўзбекистонда дрон заводлари бор, лекин у ерда Эрон учун ускуналар яратилганини ҳеч ким тасдиқлагани йўқ. Қадрли ўзбеклар, Россия ҳужуми туфайли ҳозир содир бўлаётган Украинадаги фожиага бефарқ эмаслигингиз учун раҳмат айтаман”, — дейди Гордон.






