Жанубий Корея президенти Кореи Юн Сок Ёль Итаевон туманида Хеллоуин байрамини нишонлаш вақтида юз берган тиқилинчдан кейин миллий мотам эълон қилди.Давлат раҳбарининг мурожаати YTN телеканали орқали намойиш этилди.
Корея раҳбари ҳалок бўлганлар ва қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва воқеани “бўлмаслиги керак бўлган фожиа” деб атади. У барча жабрланганларга зарурий муолажалар кўрсатиш, фожиа сабабларини аниқлаш ва келажакда бундай ҳолатларнинг олдини олишга ваъда берди.
“Бугундан бошлаб вазиятни бартараф этиш тугагунига қадар мамлакатда миллий мотам эълон қиламан. Бу вазиятни ҳал қилиш ва келгусида чора кўриш ҳукуматнинг устувор йўналиши бўлади... Биз ҳодиса сабабларини чуқур ўрганмоқдамиз ва келажакда бундай бўлмаслиги учун фундаментал чоралар кўрамиз”, — деди у.






