АсосийJamiyat

Ўзбекистонда бугуннинг ўзида учинчи маротаба зилзила бўлди

'Ўзбекистонда бугуннинг ўзида учинчи маротаба зилзила бўлди'ning rasmi

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 14.11.2022 йил 14 ноябрь куни соат 15:42 да (14.11.2022 йил, Гринвич бўйича 10:42 да) зилзила содир бўлди. 

Эпицентр: Жиззах вилояти, Зарбдор тумани. 

Зилзила координаталари: 40,24 градус шимолий кенглик; 68,31 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,1. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 137 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

Сардоба туманида 3 балл, 10 км.

Зарбдор туманида 3 балл, 16 км.

Пахтакор туманида 2-3 балл, 26 км.

Оқолтин туманида 2 балл, 32 км.

Ховос туманида 2 балл, 34 км.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан 03:07 да Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида сезилди. Тошкент вақти билан 13:01 да Қирғизистонда  содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида сезилган эди.

    Бошқа янгиликлар