АсосийJamiyat

Энди тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш осон бўлади

'Энди тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш осон бўлади'ning rasmi

Қонунчиликда белгиланган талаблар асосида реестр шакллантирилади. 

"Реестр асосида яратиладиган платформа барча учун очиқ ягона тизим бўлиши кутилмоқда", — дейди Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Бу ҳақда биз аввал АОКАда бўлиб ўтгани ҳақда хабар берган Адлия вазирлиги мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тадбирда қатнашган Darakchi.uz' мухбирининг маълум қилишича, реестр бир қатор ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Йиғилишда қайд этилишича, бундан буён тадбиркорлар қайси йўналишда фаолият олиб борадиган бўлса, ўша фаолият бўйича мажбурий талаблар реестри шакллантирилади. Бу асосида яратиладиган платформа барча учун очиқ ягона тизим бўлиши кутилмоқда.

"Бу жуда катта иш бўлади. Шу боис жараённи икки босқичда жорий қиламиз", — дейди Адлия вазири ўринбосари.

Биринчи босқич — келгуси йилда амалга оширилувчи жараён:

Бу кўплаб тадбиркорлар учун муҳим бўлган 5 йўналишни ўз ичига олади.

Улар:

  • Қурилиш;
  • савдо;
  • умумий овқатланиш;
  • таълим;
  • транспорт.
    Шу йўналишдаги қонунчилик талаблари ўрганиб чиқилади, таҳлил қилинади ва ортиқча талабларни олиб ташлаган ҳолда мажбурий рўйхат шакллантирилади.

Иккинчи босқич — 2024-2025 йилларни қамраб олади.

Унда юқорида санаб ўтилган 5 йўналишдан ташқари барча тадбиркорлик соҳалари қамраб олиниб, таҳлил қилиниб, ўрганилади ва уларнинг ягона реестрга киритилади.

Эслатиб ўтамиз, реестрнинг тўлиқ ишга тушиш вақти 2025 йил 1 июль этиб бегиланмоқда.

    Бошқа янгиликлар