Истанбулнинг Фотиҳ туманида портлашлар юз берди. Бир нечта автомобиль ёниб кетди, деб хабар бермоқда Mynet портали.
Ҳозирча ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилгани йўқ.
Баъзи маълумотларга кўра, ёнғин аввалига бир машинани қамраб олган, кейин тўхтаб турган бошқа машинага ўтган. Воқеа Истанбулнинг асосий диққатга сазовор жойлари – Аё-София ва Мовий масжиддан 5 километр узоқликдаги Хўжа Мустафо кўчасида содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Истанбул марказида портлаш юз берди. Оқибатда олти киши ҳалок бўлди, 80 дан ортиқ киши жароҳатланди. Ўзбекистонлик блогер ушбу портлашда жароҳат олгани ва воқеанинг гувоҳи бўлгани ҳақида гапириб берган эди.






