Бугун, 16 ноябрдан бошлаб Тошкентда кўча ёритиш тармоқлари вақтинчалик тунги истеъмолини чеклаш тартибига ўтказилди. Бу ҳақда "Тошшаҳарнур" давлат унитар корхонаси хабар қилди.
"Ҳозирги кунда ҳукумат электр энергияси истеъмолчиларининг олдига яна бир муҳим вазифа – энергия ресурсларидан эҳтиёткорлик ва масъулият билан фойдаланиш вазифасини қўйди. "Тошшаҳарнур" давлат унитар корхонаси умумий вазифаларни бажариб, 16 ноябрь кунидан бошлаб вақтинчалик кўча ёритиш тармоқларини тунги истеъмолини чеклаш тартибига ўтказади. Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари кечки ва тунги вақтда юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликларни тушунадилар, шунингдек, кундалик ҳаётда электр энергиясидан оқилона ва тежамкор фойдаланишнинг умумий вазифаларини ҳал қилишда фаол иштирок этадилар, деб умид қиламиз", - дейилади хабарда.
Шунингдек, қўшимча қилинишича, кўча ёритиш тизимларини энергия тежаш режимига ўтказиш асосан марказий кўчаларнинг ёритиш тизимига ва иллюминация чироқларига таалуқли бўлиб, кўча чироқлари бутунлай ўчирилмайди. Кўчалар, аҳоли яшаш жойлари, мавзе ва маҳаллалар меъёр даражасида ёритилиши таъминланади.
Мавзуга доир:
Нега шаҳарлардан кўра қишлоқларда кўпроқ свет ўчади? (видео)
04.02.2023, 10:15
Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақида видео хабарлар тарқалмоқда.Мазкур видео тарқалидан сўнг, болаларнинг яқинлари деб айтилган аудио ҳам тарқалди.Ҳолат бўйича ИИВ ўрганиш натижаларини...01.02.2023, 09:52
Тоўкентда "Captiva" ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2023 йил 1 февраль куни соат 08:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КХАЙ...17.01.2023, 12:04
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 20 ёшли йигитнинг вафот этгани юзасидан хабар тарқалди.Маълум қилинишича, 12 январь куни...13.01.2023, 09:20
Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...