АсосийDunyo

Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек чегараси ҳақидаги келишувни ратификация қилди. "Кампиробод" ҳам биргаликда бошқарилади

'Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек чегараси ҳақидаги келишувни ратификация қилди. "Кампиробод" ҳам биргаликда бошқарилади'ning rasmi

Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек чегараси ҳақидаги келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда "Спутник Қирғизистон"хабар берди. 

Маълум қилинишича, 64 депутат ёқлаб, 19 нафари қарши овоз berdi. Парламентдагиларни Президент Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевлар келишувни қўллаб-қувватлашга чақирдилар. Кўпчиликнинг фикрича, бугун тарихий учрашув бўлди. Муҳокама пайтида ҳатто қизғин баҳс-мунозаралар ва жанжаллар ҳам бўлди. 

Ташиевнинг сўзларига кўра, келишувнинг қабул қилиниши билан Қирғизистон ҳудуди қарийб 15 минг гектарга кенгаймоқда. Шу билан бирга, Кемпиробод сув омбори остидаги ерлар Ўзбекистонга ўтказилади.

Энди икки давлат президентларининг қонунни имзолаши қолди. Шундай қилиб, Бишкек ва Тошкент ниҳоят чегара масаласини ҳал қилиши мумкин.

Қирғизистон парламенти Кемпир-Обод сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилди

65 нафар халқ депутати ёқлаб, 18 нафари қарши овоз берди.

Сув омборининг тўғони 1960 йиллардан буён Ўзбекистон тасарруфида. Энди Садир Жапаровнинг сўзларига кўра, улар тўғонни биргаликда бошқаради ва сувни биргаликда назорат қилади – 50/50 улушга эга корхона ташкил этилади. Қирғизистонликлар Кампиробод сувидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

    Бошқа янгиликлар