1

Самарқандда келин қайнонасини уриб ўлдирди

ЖИНОЯТ 19.11.2022, 12:22
Самарқандда келин қайнонасини уриб ўлдирди

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасининг 102 рақамига Ургут туманидан қилинган қўнғироқ орқали Чағизмон маҳалласида мудҳиш ҳодиса рўй берганлиги баён этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Маълум қилишича, келин қайнонасининг ўлимига сабабчи бўлди. Аянчли ҳодисага сабаб, қайнона ва келин ўртасидаги келишмовчилик. Келишмовчилик туфайли юзага келган жанжал ортидан келин ўз қайнонасининг бошига ғишт бўлаги билан уриб ўлдириб қўйган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов мазкур маҳаллада бўлиб, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур ҳолат юзасидан муҳокамавий йиғилиш ўтказган. 

-Нега, келин қайнонага ҳурмацизлик қилаяпти, қайнона келин билан муроса қила олмаяпти. Нима учун бундай низоли ҳолатлар кўп? Тарбияда оқсоқлик бор,- деди бошқарма бошлиғи.

Шунингдек, мудҳиш ҳодиса содир бўлган хонадон маҳалла мутасаддилари томонидан атрофлича ўрганилмаганлиги танқид қилинган.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Самарқандда оилавий келишмовчидик сабаб уч боласи билан ўзини каналга ташлаган аёлнинг икки фарзанди ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1