Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони 268 кишига етди

ДУНЁ 22.11.2022, 22:27
Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони 268 кишига етди

Бир муддат аввал Индонезиянинг Ява оролида рўй берган зилзила оқибатида 162 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берган эдик.

Шунингдек, юзлаб одамлар жароҳат олгани қайд этилганди.

Хориж ОАВси бераётган маълумотларга кўра, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 268 кишига етди. Мамлакатнинг табиий офатларни бошқариш бўлими бошлиғи буни маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса туфайли камида 377 киши жароҳатланган, 31 киши бедарак йўқолган. 2300 дан ортиқ уй бутунлай вайрон бўлган ёки катта зарар кўрган.

Таъкидларга кўра, зилзиланинг ҳалокатли кучи унинг эпицентрининг саёз чуқурлиги билан боғлиқ. Бундан ташқари, зилзила камида битта қишлоқни қамраб олган кўчкини келтириб чиқарди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+-1.03° tumanli
Валюта курси
11275.10
USD 17.97
11906.51
EUR 51.63
181.37
RUB -0.74
1