1

Тошкентда аёл ўғирлаб кетилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

ЖАМИЯТ 24.11.2022, 20:31
Тошкентда аёл ўғирлаб кетилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ Тошкентда машинага солиб, ўғирлаб кетилган аёл бўйича хабар берган эдик.

Ҳолатга ИИВ изоҳ бериб, ҳодиса Учтепа тумани 22-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлгани, ҳозирда M.A. оила даврасида соғ-саломат эканлигини маълум қилганди.

Пойтахт ИИБ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода акс этган ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси (“Одам ўғрилаш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1