1

Эртага Қорақалпоғистон воқеалари бўйича очиқ суд бўлиб ўтади

ЖАМИЯТ 27.11.2022, 18:16
Эртага Қорақалпоғистон воқеалари бўйича очиқ суд бўлиб ўтади

Аввалроқ Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар бўйича суд жараёнлари 28 ноябрь куни бошланиши ҳақида ахборот берган эдик.

Хўш, эртага ким нимада суд жараёни қайси шахслар иштирокида ўтказилади? Ким нимада айбланмоқда? Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Азиз Обидов маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е. Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Д. Тажимуратов, Л. Каллыханова, А. Турданов, А. Сметуллаев, Д. Джиемуратов, Б. Кадирбергенов, Б. Сейтниязов, А. Тоқимбетов, Қ. Сейтимов, А. Нуратдинов, С. Медетов, Н. Найыпов, П. Шамшетов, Р. Бекмуратов, С. Каипов, Б. Генжебаев, С. Калилаев, П. Нурниязов, С. Калимов, Н. Султамуратов, А. Темирханов ва А. Адилбеков Жиноят кодексининг 28,104, 104, 159, 164, 167, 227, 243, 244, 244-1, 247 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

20 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 1 нафарига “уй қамоғи” ва 1 нафарига “жамоа кафиллиги” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

"Суд жараёни очиқ тарзда ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун суд мажлисларини видеоконференцалоқа воситасида тўғридан-тўғри кузатишга мўлжалланган ҳамда барча техник шароитлар яратилган матбуот зали ташкил этилган", — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1