Қозоғистонда фуқаролар президент инаугурациясига қарши норозилик намойиши ўтказишди (видео)

ЖАМИЯТ 27.11.2022, 19:30
Қозоғистонда фуқаролар президент инаугурациясига қарши норозилик намойиши ўтказишди (видео)

Аввал хабар берганимиздек,Тоқаев иккинчи муддатга Қозоғистон президенти лавозимига киришди.

Бироқ бир неча киши Остонада президент Тоқаев инаугурацияси куни ҳибсга олинди.

Гап шундаки, ижтимоий тармоқлар кечадан бери Қозоғистонда фуқаролар президент Қосим-Жомарт Тоқаевниинг инаугурациясига қарши намойиш уюштиришгани ва билан боғлиқ видеони тарқатмоқда.

Қозоғистон онлай нашри эса Остонадаги норозилик намойиши ташкилотчиси сифатида TDFA жамғармаси асосчиси Марат Абиевни айбламоқда

Маълумот учун, TDFA — қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга бағишланган жамғарма.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги ҳам "тадбиркор" томонидан уюштирилган "провокация" ҳақида хабар берди.

Унинг қайд этишича,  Остона шаҳрида 26 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларида ғалаба қозонган амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Токаевнинг инаугурацияси куни бир неча шахс ҳибсга олинди. 

Қозоғистоннинг Власт интернет-нашри тушдан кейин "Мега" савдо марказида йиғилиб, кейин Остона маркази томон йўл олган бир гуруҳ одамлар Марат Абиевнинг TDFA лойиҳаси тарафдорлари бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Орда нашри эса Марат Абиевни Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёви Тимур Кулибоев ва собиқ давлат раҳбарининг бошқа қариндошлари билан алоқалари бўлиши мумкинлигини ёзган.

БАСЕ онлайн нашри ҳам Остонадаги чиқишларни Марат Абиев билан боғлайди. Нашрнинг YouTube каналида чоп этилган хабарда Абиевнинг "тинч митинг ўтказишга" чақираётган тарафдорлари олдидаги нутқидан парчалар кўрсатилган.

БАСE Телеграм-каналининг таъкидлашича, жараёнларнинг бариТоқаевнинг инаугурациясига қарши норозилик эди.

Остонада ўтган норозилик намойиши чоғида интернет алоқаси узилди.

Ўз навбатида, Қозоғистоннинг 24.кг интернет-нашри акцияга "юзлаб" одамлар келганини ва тадбир давомида интернет билан боғлиқ муаммолар бир соатча давом этганини таъкидлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+11.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11342.59
USD 25.53
12212.57
EUR -156.98
160.74
RUB -0.21
1