"Эр хотинини ўлдирмоқчи бўлмаган". Самарқандда хотинини қувлаб юрган эркак бўйича қўшимча маълумот берилди

ЖАМИЯТ 28.11.2022, 10:46
"Эр хотинини ўлдирмоқчи бўлмаган". Самарқандда хотинини қувлаб юрган эркак бўйича қўшимча маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда аёл турмуш ўртоғидан қочиб қутулиш учун бировнинг машинасига ўтиришга мажбур бўлгани акс этган видео тарқалди

Ҳолат бўйича Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, эркак хотинини ўлдирмоқчи бўлмаган, балки оилавий келишмовчилик натижасида уйидан чиқиб кетган хотини ва боласини уйига қайтармоқчи бўлган.  

Аниқланишича, жорий йилнинг 25 ноябрь куни Ипак йўли МФЙ Гўрўғли кўчасида яшовчи оиладаги эр-хотин ўртасида юзага келган оилавий келишмовчилик натижасида, аёл уйидан чиқиб кетиб, қариндошлариникида тунаб қолган. Эри аёлини топиб, фарзанди билан уйига қайтармоқчи бўлган вақтида, аёли “уйга бормайман” - деб, улар ўртасида яна ўзаро тушунмовчилик юзага келган. Натижада аёл кўчадаги машинага ўтириб, ҳайдовчидан ИИБга қўнғироқ қилишни, эри уни ураётганлигини айтган.

Ҳайдовчи бу ҳақда 102 рақами орқали мурожаат қилган. Айни дамда тарафлар ҳудудий ИИБга олиб келинган, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан батафсил тафсилотлар яна тақдим қилинади.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+11.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11342.59
USD 25.53
12212.57
EUR -156.98
160.74
RUB -0.21
1