АсосийJamiyat

Нукус воқелари бўйича бўлиб ўтаётган судда асосий айбдор Даулетмурат Тажимуратов Қуръони Каримни келтиришни сўради

'Нукус воқелари бўйича бўлиб ўтаётган судда асосий айбдор Даулетмурат Тажимуратов Қуръони Каримни келтиришни сўради'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 28 ноябрь куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда.  

Судланувчилар томонидан келтирилган илтимосномаларнинг аксарияти суд томонидан қаноатлантирилмоқда. Суд мажлисида айбланувчи Д.Тажимуратов бир нечта илтимос билан мурожаат қилди.  

Хусусан, Д. Тажимуратов суддан ҳимоячиси билан гаплашиб олиш учун имконият беришни сўради, бу илтимоснома суд тарафидан қаноатлантирилди ва судланувчи ва ҳимоячиси гаплашиб олиш учун имконият берилди

У, шунингдек, содир этилган ҳолатга гувоҳ бўлган фуқароларни ҳам суд ишига таклиф қилинишини сўради. Унинг бу илтимоси инобатга олинди ва асосий гувоҳлар сўроқ қилингач, қўшимча гувоҳлар сўроқ қилиниши белгиланди.  

Шунингдек, Тажимуратов "қалбининг тозалигини исботлаш учун" Қуръони Каримни келтиришни сўради. Cуд бу сўровни рад этди, чунки бу каби юридик механизм қонунчиликда мавжуд эмас.

Суд жараёнида соат 14:00га қадар танаффус эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Нукус воқеаларида айбланаётганлар орасида ИИБ мулозими ҳам бор.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар