Бугун, 29 ноябрь куни соат 9:00да Нукус воқеалари бўйича суднинг иккинчи куни ўз ишини бошлади.
Суд ишида айбланувчи А. Турданов кўрсатма берди. У 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларда спортчиларнинг иштирок этишини таъминлаган ва Д. Тажимуратовни елкасига ўтказиб, Жўқорғи Кенгесни эгаллаш мақсадида олиб борган.
Судланувчи бу ишни ўзи хоҳлаб амалга оширгани, уни ҳеч ким мажбурламагани ҳақида гапирди.
Азамат Турданов, шунингдек, Д. Тажимуратовга қарши кўрсатма берди. У Тажимуратовни "фирибгар" ва "жиноятчи" деб атади.
Эслатиб ўтамиз, кеча бошланган суд ишида 22 нафар айбланувчининг иши кўрилмоқда. Уларга қандай айблов қўйилаётгани маълум қилинди. Нукус воқеаларида айбланаётганлар орасида ИИБ мулозими ҳам бор.