АсосийJamiyat

Журналист Каллихонова Нукусдаги намойишлар оқибатида вафот этганларнинг ўлимида ўзини айблади

'Журналист Каллихонова Нукусдаги намойишлар оқибатида вафот этганларнинг ўлимида ўзини айблади'ning rasmi

Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш давом этмоқда.

“Макан” интернет-нашрининг собиқ маъмури Лолагул Каллихонова Қорақалпоғистонда рўй берган тартибсизликлар бўйича Бухоро вилоятида ўтказилаётган судда ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди.

“Макан” каналининг собиқ админи собиқ адвокат Даулетмурат Тожимуратов томонидан ташкил этилган ва ижтимоий тармоқлар орқали сепаратизм ғоялари ва оммавий тартибсизликларга чорловчи уюшган гуруҳга қўшилган.

Лолагул Қаллихонова қилмишидан пушаймон бўлиб шундай деди: 

“Биз жуда катта хатога йўл қўйдик, ўз юртимизга тош отдик”.

Айбланувчи, шунингдек, бу ҳолатлар аҳолини бунчалик даражада кўтарилиб кетишини билмаганлиги, Д. Тажимуратовнинг алдовига учганлиги, ушбу қилмиши оқибатида одамлар вафот этганлиги, уларнинг ўлимида эса ўзини ҳам айбдор деб билишини, шу сабабли ўзини кечирмаслигини, ўзига қўйилган барча  айбловларни тўлиқ тан олишини билдирди.

Хусусан, суд тергови давомида сўроқ қилинган судланувчи Л. Каллыханова ўз кўрсатмаларида айбига тўлиқ иқрорлигини ва қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирди. 

    Бошқа янгиликлар