1

Нукус воқеаларида ҳибсга олинганлар қийноққа солинганмиди?

ЖАМИЯТ 30.11.2022, 18:36
Нукус воқеаларида ҳибсга олинганлар қийноққа солинганмиди?

Аввал хабар қилганимиздек, Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёнлари давом этмоқда. 

Собиқ сиёсий маҳбус, Мустақил комиссия аъзоси, Нукус воқеалари иштирокчилари судини кузатиб бораётган “Ҳуқуқий таянч”  бирлашмаси раҳбари Аъзам Фармонов маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўлланилмаганини таъкидлади.

“Суд мажлисида маҳбусларга қийноқлар бўйича ҳеч ким савол бергани йўқ. Аммо судда сўроқ қилинганларнинг аксарияти “биз ҳукуматга қўл кўтарган бўлсак ҳам, улар бизга нисбатан ноинсоний ҳаракат қилмадилар. Бизга жудаям яхши муомалада бўлишди, уч маҳал иссиқ овқат беришди. Турли ваҳималар бўлди, бизнинг қийноққа солинаётганимиз ҳақида, лекин аслида ундай эмас. Фақат виждонимиз оғрияпти, биз шунча инсонларнинг ўлимига ўзимизни сабабчи деб биламиз”, деб гапирдилар.

Биз фақатгина 22 нафар маҳбуснинг гапларидан келиб чиқиб, қийноқлар қўлланилмагани ҳақида хулоса қилмаяпмиз. Шунча одам қўлга олинди, қанчаси маъмурий жавобгарликка тортилгач, қамоқдан озод этилди. Уларнинг бирортаси қийноқлар ҳақида давлат органлари ёки ОАВга мурожаат қилгани йўқ.

Бу гаплар сценарий ёки спетакль эмас, деб ўйлайман. Чунки бу ҳақда улардан ҳеч ким сўрагани йўқ, уларнинг ўзлари самимий сўзлашмоқда. Ўзларининг эмас, виждони ёки яқинлари қийналгани ҳақида гапиришяпти. Шу боис бу борадаги гаплар уюштирилмаган деган фикрдаман”, — дея таъкидлади ҳуқуқ фаоли.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал уларнинг ҳар бирига қандай айблов қўйилаётгани маълум қилинди. Шунингдек, Нукус воқеаларида айбланаётганлар орасида ИИБ мулозими ҳам борлиги маълум бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1