1

Ампутант футболчиларга автомобиль совға қилинадиган бўлди

ЖАМИЯТ 01.12.2022, 13:58
Ампутант футболчиларга автомобиль совға қилинадиган бўлди

Туркияда ўтган ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритган Ўзбекистон футбол жамоаси аъзолари уларга етарлича эътибор қаратилмаётгани, фақат 10 млн сўмдан мукофот пули берилгани, бошқа чемпионлардан фарқли тазда одам ажратиш бўлаётганидан норози бўлишган эди.

Катта шов-шувларга сабаб бўлган бу мурожаат сабаб Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов  спортчилар билан учрашиб, уларни қўшимча рағбатлантирилишига ваъда берган эди.

Zamon.uz"  жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон ампутант футболчилар терма жамоаси аъзолари қўшимча рағбатлантирилишига қарор қилингани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ампутант футболчилар терма жамоаси аъзолари "Chevrolet Cobalt" автомобили билан тақдирланади.

Матонатли футболчиларимизга ушбу мукофотлар 3 декабрь – халқаро ногиронлар куни арафасида топширилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1