1

Ўзбекистонда 10 ойда ички ишлар органларининг 25 нафар ходими вафот этган

ЖАМИЯТ 01.12.2022, 14:20
Ўзбекистонда 10 ойда ички ишлар органларининг 25 нафар ходими вафот этган

Жорий йил 10 ойида ички ишлар органларининг 25 нафар ходими вафот этган (9 нафари йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, 16 нафари хизмат вазифасини бажариш вақтида). Бу ҳақда АОКАда Ички ишлар вазирлиги мутсаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Шунингдек, 2022 йил 10 ойи давомида ички ишлар органларининг 284 нафар ходими турли даражада тан жароҳати олиб, аксарияти олган тан жароҳати оқибатида орттирилган ногиронлик ҳолати ёки хизматга яроқсизлиги сабабли, соғлиғининг ҳолатига кўра ички ишлар органларидан бўшатилган.

Қайд этилишича, ижтимоий таъминот фаолияти шаффофлигини таъминлаш, ходимларнинг ушбу масалалардаги мурожаатларини онлайн қабул қилиш, ортиқча оворагарчиликлар олдини олиш мақсадида электрон дастури яратилган.

"Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 8 февралдаги ПҚ–118-сон Президент қарорига мувофиқ, 7 та янги имтиёз амалиётга тадбиқ этилди.

Эслатиб ўтамиз, 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида тезкор чақирув бўйича манзилга борган профилактика инспектори хизмат вазифасини бажараётган вақтида, муқаддам судланган 30 ёшли эркак томонидан ўлдирилган эди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1