1

"Отаси вафот этган, онаси Туркияда". Тошкентда ўзини осиб қўйган 12 ёшли қиз бўйича қўшимча маълумот берилди

ЖАМИЯТ 02.12.2022, 08:49
"Отаси вафот этган, онаси Туркияда". Тошкентда ўзини осиб қўйган 12 ёшли қиз бўйича қўшимча маълумот берилди

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида 7-синг ўқувчиси яшаш ҳовлисидаги дарахтга ўзини осиб қўйди

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, қиз Мирзо Улуғбек тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 241-сонли умумтаълим мактабида ўқиган. 

2022 йил  28 ноябрь куни тахминан соат 18:00 атрофида 241-мактаб 7-А синф  ўқувчиси 2010 йилда туғилган Мирзо Улуғбек тумани Олтинпета кўчаси 203-уйда яшовчи вояга етмаган  З.А ўзининг яшаш ҳовлисидаги дарахтга ўзини ўзини осган ва вафот этган.

Ўқувчи нотўлиқ оилада тарбия олади. Отаси А.Д 2 йил олдин касаллик билан вафот этган. Онаси Л.Д ишлаш учун Туркия давлатига кетган. Вояга етмаган З.А кўрсатилган манзилда 2 нафар акаси (бири оилали ва иккинчиси вояга етмаган) билан бирга яшашган.

Ўқувчи 24, 26, 28 ноябрь кунлари дарс машғулотларига қатнашмаган, сабаби ўрганилганда ўқувчининг шамоллагани аниқланган. Ўқувчи қиз қўшнилар томонидан яхши тавсифланади. Синф раҳбари ва онаси ўртасида доимий уяли алоқа орқали мулоқот қилиб турилган. Ўқувчилар билан унинг ўртасида ҳеч қандай нохуш ҳолат кузатилмаган.

Ҳозирги вақтда тегишли ташкилотлар томонидан ушбу ҳолат атрофлича ўрганилмоқда, дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1