1

Иттифоқ тузилмайди. Песков Ўзбекистон энергетика вазирининг сўзларини тасдиқлади

ДУНЁ 08.12.2022, 21:24
Иттифоқ тузилмайди. Песков Ўзбекистон энергетика вазирининг сўзларини тасдиқлади

Аввалроқ Ўзбекистон Россия ва Қозоғистон билан газ иттифоқи тузиш ғоясидан воз кечгани ҳақида хабар берган эдик.

Россия президенти матбуот котиби Ўзбекистон энергетика вазирининг сўзларини тасдиқлади.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россия билан табиий газ бўйича ҳамкорлик ҳеч қандай сиёсий шартлар асосида эмас, фақатгина тижорий келишув бўйича шартнома тузилишини айтган эди. 
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, “сиёсий шартлар эвазига газ” ҳақида ҳеч қандай сўз кетмаяпти. Гап тижорий томон, иштирокчи мамлакатлар манфаатларига мос ҳаракатларни мувофиқлаштириш ҳақида бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1