Фарғонадаги заводнинг газдан узилишига норозилик билдирганлар қамалди

ЖАМИЯТ 09.12.2022, 09:48
Фарғонадаги заводнинг газдан узилишига норозилик билдирганлар қамалди

Сал аввал "Фарғонада саноат корхоналаридан газ узиб қўйилиши натижасида 10 минглаб аҳоли ишсиз қолгани, улар газ улаб берилишини сўраб, кўчага чиқишгани ҳақида хабар тарқалди.

Ҳолат бўйича Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 29 ноябрь куни аҳолига табиий газни кўпроқ етказиб бериш мақсадида Ўзбекистон тумани, Шўрсув МФЙда жойлашган “ALBUS” гипс ишлаб чиқарувчи заводи олдиндан тузулган шартнома шартларига биноан туман газ идораси томонидан газ қувуридан узилган. Жорий йилнинг 6 декабрь куни заводнинг 20 нафар ишчилари юқоридаги ҳолатни нотўғри талқин қилиб, ўзбошимчалик билан жамоат тартибига қарши нозориликларни уюштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ томонидан заводнинг жами 7 нафар ишчиларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига тақдим қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди 07.12.2022 йил куни ҳуқуқбузарларнинг 1 нафарига 10 сутка, 6 нафарига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+-6.03° tumanli
Валюта курси
11320.02
USD 27.33
12334.29
EUR 46.71
164.02
RUB 0.16
1