АсосийJamiyat

"Янгийўл тумангаз" раҳбари ва "Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси" собиқ раҳбарига ҳам жиноят иши очилган

'"Янгийўл тумангаз" раҳбари ва "Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси" собиқ раҳбарига ҳам жиноят иши очилган'ning rasmi

Бироз аввал хабар берганимиздек, Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда.

Республика штаби йиғилишида Бош прокурорнинг маълум қилишича, "Янгийўл тумангаз" раҳбари Умид Тўйчиев ва "Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси" собиқ раҳбари Фурқат Шодмонқуловга ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

"Агар бошқа ҳудудлардаги масъуллар ҳам бундан тўғри хулоса чиқармаса ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйса, уларга ҳам албатта худди шундай жиноий иш қўзғатилади", — деди Сардор Умурзаков.

Эслатиб ўтамиз, Йиғилишда Ўзбекистонда газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олингани ҳақида маълум қилинган эди

Шунингдек, "Ҳудудгазтаъминот"нинг Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олинган.

    Бошқа янгиликлар