АсосийЖамият

Андижонда яширин дори ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Андижонда яширин дори ишлаб чиқариш цехи фош этилди'ning rasmi

Андижон шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш билан шуғулланган яширин цех фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, шаҳардаги манзиллардан бирида 4 та юридик шахс “озиқ-овқат маҳсулотлари учун кимёвий қўшимчалар” ишлаб чиқариш ниқоби остида ноқонуний равишда дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар тайёрлаб келган.

Текширувлар давомида мазкур яширин лабораторияда аҳоли орасида кенг тарқалган Vitamix, Gegsi, “Ferrumfer”, Winds Baby, “Lyuvit”, “Yodovit”, “Gepporooz”, “Bifidolin” ва “Yodoplyus” каби 100 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилгани маълум бўлган.

Улар орасида болалар учун сироплар, оғриқ қолдирувчи воситалар, бўғим ва тери касалликларига қарши препаратлар, қон кўпайтирувчи дори воситалари, шамчалар ҳамда махсус чойлар ҳам бўлган.

Маълум қилинишича, маҳсулотлар ташқи кўриниши жиҳатидан харидорда ишонч уйғотадиган тарзда қадоқланган. Бироқ улар мутлақо антисанитария шароитида тайёрланган ва сақланган.

Тезкор тадбирлар давомида яширин цехдан 13 та ишлаб чиқариш ускунаси, 6 та муҳр, яроқлилик муддатини туширувчи қурилмалар, 214 минг дона ёзувсиз бўш шиша идиш, 78 минг дона бўш капсула, 503 минг 209 дона тайёр маҳсулот ҳамда 105 килограмм номсиз кукун ашёвий далил сифатида олинган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мусодара қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати қарийб 5 миллиард сўмни ташкил қилади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойида ҳам Андижонда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарган шахслар қўлга олинганди. Ўшанда мусодара қилинган маҳсулотларнинг асл нусхалари қиймати 10 миллиард сўмга баҳоланган. Мутахассислар ушбу дорилар сотувга чиққанда 200 мингдан ортиқ бемор саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкинлигини билдирган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда уйида кўкнори етиштирган фуқаро ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:42

    Тошкентда уйида кўкнори етиштирган фуқаро ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан далилий ашёлар белгиланган тартибда экспертизага юборилган ва ҳозирда қонуний чора кўриш ишлари олиб борилмоқда.

    'Карвахаль Италияга йўл олиши мумкин — “Интер” асосий даъвогар'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:30

    Карвахаль Италияга йўл олиши мумкин — “Интер” асосий даъвогар

    Унга “Интер” клуби энг жиддий қизиқиш билдирмоқда.

    'Долларнинг курси ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:21

    Долларнинг курси ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Ўзбекистонда 107 нафар ҳайдовчининг жарима балли 12 тадан ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:18

    Ўзбекистонда 107 нафар ҳайдовчининг жарима балли 12 тадан ошди

    Эндиликда ушбу ҳайдовчилар суд қарори асосида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, қайта имтиҳон топширади.

    'Сурхондарёда Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги қатнашчиси вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:20

    Сурхондарёда Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги қатнашчиси вафот этди

    У вилоятда ҳаёт бўлган сўнгги уруш қатнашчиси эди.

    'Чегараларда ҳар 6 соатда никотин маҳсулотлари мусодара қилинмоқда'ning rasmi

    Жамият 18.05.2026 14:33

    Чегараларда ҳар 6 соатда никотин маҳсулотлари мусодара қилинмоқда

    Кўчаларда, бозорларда ёки ёшлар орасида тез-тез учрайдиган носвой кўпчилик томонидан “зарарсиз одат” сифатида қабул қилинади.