АсосийJamiyat

⚡️Андижонда уч боланинг ўлимига сабаб бўлган ёнғин бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди

'⚡️Андижонда уч боланинг ўлимига сабаб бўлган ёнғин бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди'ning rasmi

Бироз аввал, Андижонда содир бўлган ёнғинда уй эгасининг уч нафар фарзанди ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик

Бош прокуратура матбуот хизмати darakchi.uz’га ҳолат бўйича қўшимча маълумот тақдим этди.

Қайд этилишича, 22 декабрь куни соат 18:50 ларда фуқаро А.Б.га тегишли бўлган Андижон шаҳри "Далварзин" МФЙда жойлашган уйнинг айвон қисмида ўрнатилган қўлбола усулда тайёрланган иситиш печи табиий газга резина шланг орқали уланиб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилган ҳолда фойдаланилгани натижасида носозлик пайдо бўлиб, ёнғин келиб чиққан.

Оқибатда, яшаш уйда бўлган А.Б.нинг фарзандлари вояга етмаган 15 ёшли Ш.Ш. 13 ёшли Р.Ш. ва 5 ёшли М.Ш. олов ичида қолиб, ходиса жойида вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар