Сал аввал, Андижон шаҳар Боғишамол даҳасидаги Ҳайвонот боғида 3 январь куни айиқ шу Зоопарк ишчисига ҳужум қилиб, уни ўлдиргани хабар қилинган эди.
Андижон ИИБ хабарига кўра, боғи ишчиси А.Г ҳайвонот боғида сақланаётган айиқ ёввойи ҳайвонига овқат бериш мақсадида унинг қафасига кирган вақтида, айиқ унга ташланиб, бўйин қисмидан тишлаб олиши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Айни пайтда айиқ ишчига ташланиб уни ўлдиргани акс этган видео эълон қилинди. Тасвирларда ишчи қафасга егулик олиб киргани, аммо чиқиб кетишга улгурмасдан айиқ унга ташлангани акс этган. Боғнинг бошқа ишчилари марҳумни айиқ оғзидан тортиб олгани ҳам тасвирга тушган.
Ижтимоий тармоқларда айиқ ғажиб, ҳалок қилган ишчининг қизи мурожаат билан чиқди. Унга кўра, бу ҳайвонот боғидаги биринчи ўлим эмас. Аввал ҳам содир бўлган. Боғ маъмурияти ишчининг оиласига 6 миллион сўм пул бериш билан кифояланган.
Ҳозирча қизнинг даъвосига расмий муносабат берилмади.






