Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров Президент Администрациясига янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда Darakchi.uz манбаси хабар берди.
Олимжон Ўсаровнинг Президент Администрациясида қайси лавозимни эгаллаши ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Олимжон ўсаров 2021 йилнинг 4 июнь санасида Журналистлар уюшмаси раиси лавозимига тайинланган эди.
Маълумот учун: О.Ўсаров 1973 йил 9 апрелда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини (1996), Тошкент Давлат юридик институтининг суд-прокурорлик факультетини (2002) тамомлаган.
Олимжон Ўсаров Олий Мажлис Қонунчалик палатаси депутати, Олий суд ахборот хизмати раҳбари, «Нуроний» газетаси бош муҳаррири лавозимларида фаолият кўрсатган.






