АсосийJamiyat

⚡️Қозоғистон ҳудудига автобус орқали ҳаракатланишдан воз кечинг! ТИВ расмий ахборот билан чиқди

'⚡️Қозоғистон ҳудудига автобус орқали ҳаракатланишдан воз кечинг! ТИВ расмий ахборот билан чиқди'ning rasmi

Ташқи ишлар вазирлиги расмий ахборот эълон қилди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари маълумотларига кўра, ушбу мамлакатнинг барча ҳудудларида ноқулай об-ҳаво кузатилаётгани боис автотрассаларда кучли совуқ туфайли қийин вазиятга тушиб қолаётган фуқаролардан мурожаатлар тез-тез келиб тушмоқда.

“Дипломатик ваколатхоналаримиз Қозоғистон Республикасидаги ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакат тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Фуқароларга зарур консуллик, ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон фуқароларига об-ҳаво шароити барқарорлашгунга қадар Қозоғистон ҳудуди бўйлаб автотранспорт воситалари ва автобус қатнови орқали ҳаракатланишдан воз кечишларини тавсия қиламиз.

Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари Остона шаҳридаги мамлакатимиз Элчихонасига (+717 2954252), Олма-ота (+7273902616) ва Актау (+77292777117) шаҳарларидаги Бош консулхоналарига мурожаат қилишлари мумкин”, - дейилади ТИВ хабарида. 
 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қозоғистонда 69 нафар ўзбекистонлик йўловчилар бўлган иккита автобус йўлда қолиб кетиб, одамлар вақтинча дойга жойлаштирилди. Бир муддат ўтиб эса “Тошкент–Москва” йўналишида қатновни амалга ошираётган автобус йўлида давом этган.


 

    Бошқа янгиликлар