АсосийJamiyat

Соғлиқни сақлаш вазири Туркия университети фахрий профессори бўлди

'Соғлиқни сақлаш вазири Туркия университети фахрий профессори бўлди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятовга мамлакатларимиз ўртасида тиббий таълимни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун Туркия Соғлик билимлари университетининг фахрий профессори унвони берилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ўқув юрти ректори, профессор Жавдат Эрдол учрашув чоғида Соғлик билимлари университетининг Ўзбекистон тиббиёти билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдаги алоҳида саъй-ҳаракатлари учун вазирга миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Туркиянинг Соғлик билимлари университети билан ҳамкорликда Тошкентда Ҳамширалар академияси ташкил этилиши хабар қилинган эди. Унга кўра, таълимнинг икки йили Ўзбекистонда ва икки йили Туркияда олиб борилади.


 


 

 

    Бошқа янгиликлар