1

"Токио-2020" ғолиби Бекзод Абдураҳмонов машҳур Ҳарвард университетида мураббий сифатида иш бошлади

СПОРТ 16.01.2023, 10:02
"Токио-2020" ғолиби Бекзод Абдураҳмонов машҳур Ҳарвард университетида мураббий сифатида иш бошлади

"Токио-2020" олимпиадасида спорт бўйича мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, бронза медалига мушарраф бўлган эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов АҚШдаги дунёга машҳур Ҳарвард университетида мураббий сифатидаги фаолиятини бошлади.

Бу ҳақда спортчининг ўзи хабар берди, дея ёзмоқда ЎзА.

“Аввал ҳам Ҳарвардда ишлаганман. Менинг у ердаги асосий вазифам — мураббийлик. Университет талабаларига эркин курашдан сабоқ бераман. Турли мусобақаларга тайёргарлик кўришларида ёрдамлашаман. Шу билан бирга, Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолиятимни ҳам давом эттираман. Йирик мусобақалар олдидан Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш учун терма жамоа ихтиёрига белгиланган фурсатда етиб бораман", деган Бекзод Абдураҳмонов.

Келишув шартномасига кўра, Б.Абдураҳмонов қитъа ва Жаҳон чемпионати, Осиё ва Олимпия ўйинлари, улардан олдин ташкил этиладиган асосий йиғинларда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида бўлади.  

Маълумот учун, Ҳарвард университети айни пайтда жаҳоннинг энг яхши 5 олий ўқув юртларидан бири саналади.

Эслатиб ўтамиз, Бекзод Абдураҳмонов "Токио-2020" олимпиадасида бронза медалига мушарраф бўлган эркин курашчи окио Олимпиадаси совриндори Бекзод Aбдураҳмонов сал аввал Олимпиада байроқдори Нигора Турсунқулова турмуш қурди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1