Аввалроқ, Бухоро вилоятидаги мавжуд барча даражадаги таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум қилинишича, Андижон ва Хоразм вилоятларидаги боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди (бунгача 18 январгача эди).
Икки ҳудудда ҳам ўқув машғулотлари 23 январ, душанба кунидан бошланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни об-ҳаво шароитлари барқарорлашгунига қадар вақтинча онлайн таълим тизимига ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.