1

Нодирбек Абдусатторов дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсенни мағлуб этди

СПОРТ 19.01.2023, 23:54
Нодирбек Абдусатторов дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсенни мағлуб этди

Хабарингиз бор, айни кунларда Нидерландияда шахмат бўйича “Tata Steel-2023” халқаро турнири ўтказилмоқда. 

Аввалроқ, 5-турда мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов жаҳон тождори ҳисобланган норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона суриши ҳақида хабар берган эдик.

Муросасиз ўтган баҳсда Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди.

5-тур якунларига кўра Нодирбек 4 очко жамғариб, пешқадамлар сафида бормоқда. Карлсенда эса 2 очко мавжуд.

Шарҳлар

Меҳмон 20.01.2023, 15:48
омад тилайман, Оллхим ҳар доим ҳар жойда ўзи қўлласин ва асрасин.
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1