АсосийJamiyat

Қозоғистонда 18 киши “Цефтриаксон" антибиотикидан вафот этгани ҳақиқатдан йироқ — Ўзбекистон ССВ

'Қозоғистонда 18 киши “Цефтриаксон" антибиотикидан вафот этгани ҳақиқатдан йироқ — Ўзбекистон ССВ'ning rasmi

Сал аввал Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 18 киши “Цефтриаксон" антибиотикидан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди ва мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотни рад этди. 

“Цефтриаксон"га нисбатан кўнгилсиз реакциялар бўйича беморнинг ўлими билан тугаган ҳолатлар қайд этилмаган. Қозоғистон ССВ Тиббий ва фармацевтик назорат қўмитасига ва унинг Олмаота шаҳри бўйича ҳудудий департаментига бундай шикоятлар келиб тушмаган”, — дея изоҳ берган эди Қозоғистон ССВ.

Айни пайтда Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассиси Сабоҳат Ҳайитова хавотирга ўрин йўқлигини билдирди.

"Қозоғистонда "Цефтриаксон"дан 18 киши вафот этгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ". Цефтриаксон" препарати шамоллаш, грипп каби вирусли инфекцияларга қарши қўлланилганда ёмон таъмир кўрсатмайди. Дори шифокор рецепти асосида берилади ва шифокор назорати остида фойдаланилади. Уни уй шароитида шифокор назоратисиз қабул қилиш мумкин эмас. Ўзбекистон ҳудудига кириб келган ҳар бир "Цефтриаксон" препарати лабаратория текширувидан ўтказилиб, кейин сотувга чиқарилади. Фуқароларимизга хавотирга ўрин йўқлигини билдирамиз", - дейди масъул мутахассис. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар