Нурсултон Назарбоевнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

ДУНЁ 20.01.2023, 19:26
Нурсултон Назарбоевнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

Бироз аввал Нурсултон Назарбоевнинг юраги операция қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Қозоғистон Миллий илмий кардиожарроҳлик марказининг жарроҳлик директори Юрий Пянинг маълум қилишича, собиқ президентда ўтказилган операция аслида 2022 йилда ўтказилиши режалаштирилган ҳамда кардиохирург нима учун жарроҳлик амалиёти кечиктирилганини сабабини тушунтирди.

"Банд бўлгани учун операцияни ўзига қулай бўлган вақтда ўтказишга қарор қилдик. Жарроҳлик амалиётини бугун, 20 январда ўтказишга еелишдие", - дейди у.

Шунингдек, шифокорнинг сўзларига кўра, биринчи президентнинг аҳволи ҳозирда қониқарли даражада.

" Яқин кунларда Нурсултон Назарбоевга жавоб берилади. Операция 2,5 соатга яқин давом этди. Бу операция эмас, балки диагностика ва даволаш муолажаси амалга оширилди", - дейди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1