АсосийJamiyat

Россия муфтийси Швецияда Қуръон китобининг ёқилишни сатанизм деб атади

'Россия муфтийси Швецияда Қуръон китобининг ёқилишни сатанизм деб атади'ning rasmi

Швециялик ўта ўнг қанот сиёсатчи 21 январь, шанба куни Стокголмдаги Туркия элчихонаси олдида ўтказилган намойишда Қуръонни ёқиб юборгани ҳақида хабар берилган эди. 

Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари, муфтий Рушан Аббясов мусулмонлар учун муқаддас бўлган китобни ёқишни сатанизм деб атади.

Мусулмонлар учун муқаддас китоб - Қуръоннинг Стокголмда ёқиб юборилиши сатанизмдир, Швеция ҳукумати исломофобиянинг ушбу ҳаракатига қатъий жавоб бериши ва унда иштирок этганларни жавобгарликка тортиши керак.

Бу ҳақда шанба куни ТАСС агентлигига Россия мусулмонлари диний бошқармаси раиси ўринбосари муфтий Рушан Аббясов маълум қилди.

“Россиядаги мусулмонлар Швецияда содир бўлган яна бир шаккокликдан қаттиқ ғазабда. Муқаддас битикларни ёқиш Европада тобора кўпроқ намоён бўлаётган, ўзининг маънавий асосларини тезда йўқотаётган сатанизмдан бошқа нарса эмас. Биз Швеция расмийларини исломофобиянинг ушбу актига кескин жавоб беришга ва унда иштирок этганларни жавобгарликка тортишга чақирамиз”, — деди Аббясов.

Унинг таъкидлашича, швед радикалларининг қилмиши уларнинг "ақлий заифлиги ва маънавиясизлигидан" далолат беради.

“Улар ўз нуқтаи назарини маданиятли тарзда ифода этиш ўрнига, бутун дунё мусулмонларининг ҳис-туйғуларини оғритадиган шундай жирканч ишга ботиб кетишди”, — дея қўшимча қилди Россия мусулмонлари диний бошқармаси раҳбари ўринбосари.

Аввалроқ мусулмонлар учун муқаддас китобнинг намойишкорона ёқиб юборилиши Туркия Ташқи ишлар вазирлиги, Покистон, Иордания, Саудия Арабистони, Қувайт томонидан қораланган эди.

    Бошқа янгиликлар