АсосийDunyo

Турклар Қуръоннинг ёқиб юборилишига жавобан Швеция байроғини ёқишди (видео)

'Турклар Қуръоннинг ёқиб юборилишига жавобан Швеция байроғини ёқишди (видео)'ning rasmi

Стокголмдаги Туркия элчихонаси олдида Қуръонни ёқиб юборганидан кейин бундан ғазабланган туркиялик намойишчилар Швеция байроғини ёқиб юборишди.

Аввалроқ Швеция расмийлари Даниянинг ўта ўнгчи Страм Курс ҳаракати етакчиси Расмус Палуданга Қуръон нусхасини омма олдида ёқишга рухсат бергани хабар қилинганди.

Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари, муфтий Рушан Аббясов мусулмонлар учун муқаддас бўлган китобни ёқишни сатанизм деб атади.

Аввалроқ мусулмонлар учун муқаддас китобнинг намойишкорона ёқиб юборилиши Туркия Ташқи ишлар вазирлиги, Покистон, Иордания, Саудия Арабистони, Қувайт томонидан қораланган эди.

    Бошқа янгиликлар