Сурхондарёнинг яна 3 та туманига янги ҳокимлар тайинланди

ЖАМИЯТ 25.01.2023, 23:28
Сурхондарёнинг яна 3 та туманига янги ҳокимлар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг берган хабарига кўра, бугун вилоятнинг яна 3 та туманига янги ҳоким тайинланди.

Халқ депутатлари Бандихон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Чориев Ўткир Абдузоирович вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович тасдиқланди.

Абдумалик Алламуродов 1977 йил 17 апрелда Термиз туманида туғилган. 1998 йил Термиз давлат университетини, 2003 йил Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи, ҳуқуқшунос.

А.Алламуродов 2000-2022 йилларда Адлия, Прокуратура, Ички ишлар органлари, Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан буён Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бундан ташқари, Халқ депутатлари Шеробод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Давлатов Зиядулла Ўроқович вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Халилов Зайнобиддин Жалолитдинович тасдиқланди.

Зайнобиддин Халилов 1973 йил 19 июнда Сариосиё туманида туғилган. 1995 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, 2006 йил Термиз давлат университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги гидротехника қурилиши, иқтисодчи.

З.Халилов 2006-2022 йилларда монополия, қурилиш вазирлиги, рақобат қўмитаси, ҳисоб палатасида турли лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан буён Ҳисоб палатасининг шўъба мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Қизириқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Пардаев Рустам Убодуллаевич вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Ражабов Шерзод Абдимуратович тасдиқланди.

Шерзод Ражабов 1984 йил 26 январда Қизириқ туманида туғилган. 2007 йил Термиз давлат университети, 2014 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи.

Ш.Ражабов 2008-2021 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, “Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

2021 йилдан буён Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёнинг 5 та ва бироздан сўнг яна 4 та туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+10.97°
Валюта курси
11417.98
USD -31.62
12123.61
EUR -102.27
149.33
RUB -1.9
1