АсосийJamiyat

Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғлари иш вақтига қўйилган чеклов бекор қилинди

'Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғлари иш вақтига қўйилган чеклов бекор қилинди'ning rasmi

Тошкентда кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари иш вақтига қўйилган чеклов бекор қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

"Юртимизда кузатилган аномал совуқ об-ҳаво кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳоли хонадонларига электр энергияси ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида, шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари вақтинча қисқартирилган иш режимига ўтказиш тавсия этилган эди. Бугунги кунда ҳаво ҳарорати яхшиланаётганлиги ва ҳолат барқарорлашаётганлиги боис юқоридаги барча корхоналар доимдагидек иш режимида фаолият олиб боришлари мумкин. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз", - дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 15 январда барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари қисқартирилган иш режимига ўтказилиб, эрталаб соат 10-00 дан 17-00га қадар амалга ошириши лозимлиги белгиланган эди. 

 

    Бошқа янгиликлар