АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон – 2022 йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб топилди

Ўзбекистонлик шахматчиларнинг сўнгги бир йил давомида халқаро ареналардаги эришган натижал...

Ўзбекистонлик шахматчиларнинг сўнгги бир йил давомида халқаро ареналардаги эришган натижалари, сенсацион ғалабалари ортидан Ўзбекистон – йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб эътироф этилди. Бу ҳақда “Europe Echecs” хабар берди.

Нидерландияда ўтказилган “Tata Steel Chess-2023” халқаро турнири якунида ўзбекистонлик шахматчилар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров йилнинг энг яхши шахмат мамлакатига топшириладиган “Tour D'or” - “Олтин минора” совринини қабул қилиб олди.

Ўзбекистон шахмат федерациясига Европа шахмат совринини франциялик машҳур гроссмейстер Башар Куатли топширди.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландияда ташкил этилган “Tata Steel Chess-2023” халқаро турнирида Абдусатторов иккинчи, Синдоров учинчи ўринни эгаллаган эди.

    Бошқа янгиликлар