1

Қирғизистон ҳам пиёз экспортига тақиқ қўйди

ДУНЁ 01.02.2023, 15:50
Қирғизистон ҳам пиёз экспортига тақиқ қўйди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг пиёз экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

 Бу ҳақда Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берган.

Тақиқ 31 январдан бошлаб уч ой муддатга амал қилади.

Ушбу чора озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, пиёз ва бошқа сабзавотлар нархини қимматлашиб кетишининг олдини олиш мақсадида кўрилди. 

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳам пиёз экспортига чекловлар киритган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1